eBay Ўзбекистонда ҚҚС тўлай бошлайди

20.01.2025

Америка маркетплейси eBay расман Ўзбекистоннинг солиқ органларида Қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш учун рўйхатдан ўтди, деб хабар берди республика Солиқ қўмитаси.

Бундан аввал Amazon, Apple, Google, Netflix, Zoom ва яна 58 та хорижий интернет-компаниялар Ўзбекистондаги махсус солиқ идорасида рўйхатдан ўтган эди.

2024 йилнинг тўққиз ойида ушбу интернет-компаниялар Ўзбекистонда 850 миллиард сўм ($65,4 миллион) даромад олган ва 102 миллиард сўм ($7,8 миллион) миқдорида солиқ тўлаган.

Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир.