Ўзбекистон ноябрда Хитойга газ экспортини оширди

25.12.2023

Ноябрь ойида Ўзбекистон Хитойга 54,59 миллион долларлик табиий газ экспорт қилди, бу аввалги икки ойдаги ҳажмлардан кўп. Бу бўйича «Газета.uz» Хитой божхона бош бошқармаси маълумотларини ўрганди.

Аввал хабар берганимиздек, апрель ойида Ўзбекистон «мовий ёнилғи» экспортини қайта тиклаган, ўша ойда ҳажм 40,47 млн долларни ташкил этган. Май ойида етказиб бериш ҳажми 78,16 млн долларга кўтарилди, июнда эса 85,27 млн доллар, июлда 91,39 млн доллар, августда 75,27 млн доллар, сентябрда 41,6 млн доллар, октябр 42,25 млн долларни ташкил қилди.